Пайшанба, Aprel 18, 2024

“Стартап ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи совриндорига айланган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари ўз стартап лойиҳалари устида ишлаш учун молиялаштириладилар. Танловнинг туман босқичи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши остида 3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. Танловда мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, […]

30 сентябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялри университетида «1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни« умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирокида «Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!» деб номланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вазир профессор-ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклаб, 4 нафар академик ва 11 нафардан ортиқ университетда […]

Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та  университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Curtin University” (Австралия) вакиллари таълим ҳамда ахборот технологиялари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисида келишиб олишди. IUT ва “Curtin University” ахборот технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар борасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев: “Биз Австралиянинг етакчи университетларидан бири билан ҳамкорлик қилишдан […]

Фестиваль-танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба ўтказилди. Фестивалда «автомодель», «авиа-ракетамодель», «кемасозлик», «робототехника», «электрон ўйинчоқлар», «радиотехника», «электроника ва алоқа», «кино-видео ҳаваскорлик» йўналишларида яратилган ишланмалар кўриб чиқилди. Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишди. […]

2017 йилнинг 10 ноябридан “Open Data Challenge” танлови иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади. “Open Data Challenge”  – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган. Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар орасидаги IT соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонда ахборот технологиялари йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга таклиф қилади. Чет элда истиқомат қи-лувчи юқори малакали юртдошларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув тизимини ривожлантириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари ва илмий фаолиятларини бирлаштиришлари […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди. Ҳужжат Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси бошлиғи Қобул Бердиевлар томонидан имзоланди. Келишувнинг мақсади: таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда, шунингдек, бошқа таълим соҳаларида […]

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз давлат идораларида хизмат қилаётган 22 нафар мутахассис «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш» мавзусидаги ихтисослашган ўқув-курсида таҳсил олиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетмоқда. Давлат ва жамият бошқарувида ахборот технологияларининг ўрни ошиб, АКТ ривожланишнинг муҳим омилига айланди. Бугун ҳар бир соҳада инновацион ечимларни жорий қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш замон […]

Марказий Осиё ва Монголия бўйича «Kaspersky Lab» минтақавий офисининг тижорат директори Валерий Зубанов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари учун хакерликнинг фойдасизлиги сабаблари тўғрисида маъруза ўқиди. Маъруза давомида Валерий Зубанов талабаларга кибер жиноятчилар ҳужумининг усуллари ва стратегиялари ҳамда хакерларнинг оддий Интернет фойдаланувчилардан олган маълумотлардан пул топиш усуллари ҳақида сўзлаб берди. «Kaspersky Lab»нинг вакили йирик ташкилотларга […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар