14-15 август кунлари Тошкент шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея IT-саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) ҳамкорлигида “Очиқ дастурий маҳсулотларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Корея форуми” ташкил этилди. Анжуманда агентлик вице-президенти Ким Те Юл ҳам иштирок этди. Иккинчи йил ташкил этилган Форум Корея Республикасининг «Электрон ҳукумат» тизимида, жамиятни ахборотлаштиришда эркин ва очиқ дастурий таъминот маҳсулотларидан […]
20 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурслари ва технологиялар масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Х. Қаюмий билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки тарафлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналлари, иккала мамлакатдаги алоқа операторларидаги халқаро трафик ҳажмини ошириш, халқаро Интернет […]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар орасидаги IT соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонда ахборот технологиялари йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга таклиф қилади. Чет элда истиқомат қи-лувчи юқори малакали юртдошларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув тизимини ривожлантириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари ва илмий фаолиятларини бирлаштиришлари […]
Мамлакатимизнинг иқтисоди ривожланган сари кичик бизнес субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳамияти ва уларнинг иқтисоддаги улуши ўсиб бормоқда. Уларнинг фаолиятида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сўнги пайтларда ушбу ўйналишга давлатимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. CLICK тизимида эндиликда пластик карталарининг эгалари Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) бўлган фойдаланувчиларимиз мавжуд бўлган кенг кўламли хизматларга тўлаш имконига эга бўлишганини хабар […]
Ахборот-коммуникация технологиялари эндиликда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларига кенг жорий этилмоқда. Бу ҳол эришилаётган муваффақиятларнинг муҳим омилига айланаётир, десак муболаға бўлмас. Қайси соҳани олмайлик, ахборот-коммуникация технологиялари қанчалик кенг қўлланилаётган бўлса, у ерда қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи ҳам ортмоқда. Зеро, бундай кўрсаткичлар замон билан ҳамнафас қадам ташланаётганлигидан яққол далолатдир. Бу борада Андижон вилоятида нималар қилинаётир? Суҳбатдошимиз, […]
Диққат! Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги «Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан» Ф-5006-сон фармойиши асосида, имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди. Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни, шакллантирилган махсус сўровномада иштирок […]
Microsoft компанияси 11 апрель куни муаммоли Windows Vista операция тизимини қўллаб-қувватлашни бекор қилади. Икки ой давомида тизимга охирги тузатишларни киритиш режалаштирилган. Vista кўпчиликни соғинтириб қўяди, деб бўлмайди: ўн минглаб веб-сайтлар фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказган Net Applications компанияси таҳлилига кўра, ўтган ойда Vista ОТ Windowsда ишловчи барча шахсий компьютерларнинг 1 фоизидан камроғида ўрнатилган экан. Шунга қарамай, […]
Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши деб топилган олимларни эътироф қилиб келади. Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби […]
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг директори этиб Зафар Раҳматуллаев тайинланди. Янги директорни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, “Электрон ҳукумат” маркази директори ўринбосарлари Шуҳрат Қаюмов, Файзулла Арипжанов ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди. Шу кунга қадар Зафар Раҳматуллаев Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.
Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]