Пайшанба, Aprel 18, 2024

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни жонли кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, жараёнларни онлайн тарзда намойиш этишни бошлади. Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этди. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz ҳаволаси орқали (TAS-IX), шунингдек, университетнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали онлайн кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган […]

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари туманда жойлашган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда ички ишлар тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Президентимиз ташаббуси билан профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган ҳудудда ягайдиган, фуқаролар йиғинлари билан бирга ишлайдиган янги тизим яратилмоқда. Ички ишлар ходимлари уй-жой, […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июль куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ПҚ-3126 сонли қарор имзоланди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2018 йил 1 май кунидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнлари, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш […]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3128-сон қарорига мувофиқ Махсудов Жамол Тиллоевич Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввал Ж. Махсудов «Ўзбектелеком» AK «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали директори лавозимида ишлаб келган.

10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «SAP СНГ» компанияси ўртасида республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди. Меморандум доирасида томонлар АТ-хизматлар экспортини ошириш ва юқори технологик лойиҳаларни жорий қилишда SAP Альянс Университети воситасида AKT соҳасида кадрлар тайёрлаш, SAP халқаро тажрибасини ўртоқлашиш ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлаш, коммуниал хизматлар учун […]

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари ўтказиладиган ICTWEEK Uzbekistan 2017 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги, одатдагидек, бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштириши режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг “ICTWEEK Uzbekistan” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинишидан Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий маҳсулотлар бозори ривожланишини рағбатлантириш каби мақсадларга эришиш кўзда тутилмоқда. Қарорга кўра, давлат […]

Сурхондарё вилояти юртимиздаги энг кўп тоғли аҳоли пунктларига эга минтақалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар географик ноқулайликлар сабабли тоғли ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини яратиш мураккаб жараён бўлиб келган. Замонавий симсиз алоқа технологиялари эса узоқ тоғли ҳудудлар аҳолисини ишончли ва сифатли алоқа тармоқлари билан қамраб олишга имкон бермоқда. Мачай – тоғли Бойсун туманининг энг олис, чекка қишлоқларидан бири. […]

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек, илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр […]

Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши деб топилган олимларни эътироф қилиб келади. Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар