7 ноябрь куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” “Туризм тармоғини ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказди. Семинар ишида туризм саноати ва ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамда Марказ резидентлари иштирок этишди. Ўзбекистон раҳбарияти туризм соҳасини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Мазкур саноатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти […]
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]
Дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлашга мўлжалланган тизим «TETRASOFT GROUP» МЧЖ томонидан ишга туширилди. Ушбу тизим бир қатор имкониятларга эга, жумладан: дори воситаларини етказиб берувчилардан олинган ва қайтарилган мол ҳисобини қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш ва инвентаризация қилиш; қолиплари очилиб, доналаб сотилган дорилар ҳисобини ва муддати тугаган […]
“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]
«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун «»ЎзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг етакчи масс-медиа вакиллари, шу жумладан телевидение, радио, босма ва электрон нашриётларнинг ходимлари иштирок этдилар. Пресс-турдан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликни ЎзРТХБ марказий биносини реконструкция қилиш, унинг IT-инфратузилмасини модернизация […]
ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]
Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, […]
Бугун ЎзРТХБ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда биржанинг марказий офисида авторақамларни онлайн аукционлар орқали сотиш тартиби ва механизми тўғрисида матбуот-анжумани ўтказди. Тадбирда таъкидланишича, ЎзРТХБ электрон аукцион савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича автотранспорт давлат рақам белгиларини аукцион савдоларда сотиш бўйича биржанинг алоҳида ахборот тизими ва avtoraqam.uzex.uz веб-сайтини ишлаб чиқди. […]
Диққат! Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги «Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан» Ф-5006-сон фармойиши асосида, имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди. Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни, шакллантирилган махсус сўровномада иштирок […]