Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кун ахборотлашган жамияти мисолида давлат ва халқ муносабатларининг янги даражага кўтарилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Ўз навбатида, баъзи ривожланган ва ривожланаётган давлатлар жамият ҳаётининг муҳим негизи ҳисобланмиш оила институти, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши борасидаги мавқеъини мустаҳкамлашда ахборотлаштириш масаласини асосий вазифа сифатида белгилаган бўлса, баъзилари жамият ва давлат ривожланишининг муҳим омили сифатида кун […]
Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, […]
Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябрь куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда «қайта мурожаат» тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан […]
7 ноябрь куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” “Туризм тармоғини ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказди. Семинар ишида туризм саноати ва ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамда Марказ резидентлари иштирок этишди. Ўзбекистон раҳбарияти туризм соҳасини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Мазкур саноатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти […]
«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун «»ЎзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг етакчи масс-медиа вакиллари, шу жумладан телевидение, радио, босма ва электрон нашриётларнинг ходимлари иштирок этдилар. Пресс-турдан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликни ЎзРТХБ марказий биносини реконструкция қилиш, унинг IT-инфратузилмасини модернизация […]
Бугун Халқаро Пресс-клубда «Ўзбекистонда мобил алоқа: муаммо ва ечимлар» мавзусида навбатдаги сессия ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазири в.б. Ш. Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С. Саидалиев ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мобил операторлар вакиллари иштирок этдилар. Биламизки, мобил алоқа сифати бевосита мобил алоқа база […]
“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]
ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]
Бугун ЎзРТХБ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда биржанинг марказий офисида авторақамларни онлайн аукционлар орқали сотиш тартиби ва механизми тўғрисида матбуот-анжумани ўтказди. Тадбирда таъкидланишича, ЎзРТХБ электрон аукцион савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича автотранспорт давлат рақам белгиларини аукцион савдоларда сотиш бўйича биржанинг алоҳида ахборот тизими ва avtoraqam.uzex.uz веб-сайтини ишлаб чиқди. […]
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]














