Шанба, May 4, 2024

Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Ушбу кўҳна замин кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндалари ҳисобланган аждодларимиз ватани ҳисобланади. Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимий давлатлардан бири бўлган Хоразм вилоятининг бугунги куни, хусусан, ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишишгач, вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш […]

Бугун Халқаро Пресс-клубда «Ўзбекистонда мобил алоқа: муаммо ва ечимлар» мавзусида навбатдаги сессия ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазири в.б. Ш. Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С. Саидалиев ва мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мобил операторлар вакиллари иштирок этдилар. Биламизки, мобил алоқа сифати бевосита мобил алоқа база […]

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 февралида  мамлакатимиз Президенти томонидан “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланган эди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатда  фармацевтика  саноатини янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор устувор масалалар белгилаб берилди. Ана шу талаб ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бугун энг замонавий коммуникация технологияларини фармацевтика йўналишига […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва олиб кириш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида аҳоли фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўрганиш мақсадида эълон қилинган. Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистонга […]

“ICTWeek Uzbekistan 2017” ҳафталиги давомида кўп йиллик тажрибага эга “ай-тичи”лар, инновацион бизнес ташаббусчиларидан тортиб талаба стартаперлар, ўзини кейинги Возняк ёки Жобс деб тасаввур қиладиган ғайратли ёшларни кўриш мумкин эди. Интернет орқали одамларга улашаётган контенти, лойиҳалари ва эришаётган ютуқларини кузатганимиз, ICTWeek ҳафталигида INTV интернет телеканали тақдимоти билан қатнашган, асосан Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларидан таркиб топган […]

Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, […]

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар