Шанба, May 11, 2024

Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас.  Ҳозирда бутун дунёда аҳолига хизмат кўрсатишда […]

Бугунги кун оммавий ахборот воситаларига назар солинса, мамлакатимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқлар ҳақида кўплаб мақолаларни кўриш мумкин. Ушбу мақолада, бу анъанадан бир оз четланиб, АКТ соҳасидаги кичик, лекин муҳим бир йўналишга танқидий эътибор қаратишга рухсат бергайсиз. Бу – ҳаммага маълум бўлган электрон ҳужжат айланиши тизимларидир. Маълумки, республика миқёсида электрон ҳужжат айланиши тизимларини татбиқ этиш ишлари […]

Бу йилги олимпиада бугунги куннинг забардаст олимларига бағишланган бўлиб, улар қаторида швейцариялик машҳур олим, информатика соҳасининг донгдор мутахассиси, Цюрих олий техника мактабининг компьютер фанлари доктори, Паскаль, Модула-2, Оберон каби дастурлаш тилларининг муаллифи Никлаус Виртнинг номи ҳам бор,- дейилади танлов ташкилотчилари берган расмий хабарда. Никлаус Вирт яратган дастурлар ва дастурлаш тиллари ёрдамида бугуннинг миллионлаб фойдаланувчилари турли […]

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 февралида  мамлакатимиз Президенти томонидан “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланган эди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатда  фармацевтика  саноатини янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор устувор масалалар белгилаб берилди. Ана шу талаб ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бугун энг замонавий коммуникация технологияларини фармацевтика йўналишига […]

Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик бозор ислоҳотларининг ва Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг диққат марказида турган энг муҳим устувор вазифалардан бири – миллий иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш саналади. Жумладан, “..миллий иқтисодиётнинг таркибида саноат улушини кўпайтириш, юқори технологияли саноат ва қайта ишлаш тармоқларини […]

“ICTWeek Uzbekistan 2017” ҳафталиги давомида кўп йиллик тажрибага эга “ай-тичи”лар, инновацион бизнес ташаббусчиларидан тортиб талаба стартаперлар, ўзини кейинги Возняк ёки Жобс деб тасаввур қиладиган ғайратли ёшларни кўриш мумкин эди. Интернет орқали одамларга улашаётган контенти, лойиҳалари ва эришаётган ютуқларини кузатганимиз, ICTWeek ҳафталигида INTV интернет телеканали тақдимоти билан қатнашган, асосан Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларидан таркиб топган […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар