Якшанба, Ноябрь 24, 2024

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Арипов Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида 15 ноябрь куни «Siemens AG» консернининг Мюнхенда жойлашган бош қароргоҳида бўлиб, унинг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Ази Роланд Буш билан учрашди. Учршув чоғида томонлар «Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиб, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва […]

14-16 ноябрь кунлари Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро электроалоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда. WTIS форумида «Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари» рейтинги эълон қилиниб, АКТни ривожлантириш бўйича 190 дан зиёд давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилинади. Халқаро […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар орасидаги IT соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонда ахборот технологиялари йўналишидаги таълим муассасаларини ўқув тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга таклиф қилади. Чет элда истиқомат қи-лувчи юқори малакали юртдошларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув тизимини ривожлантириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари ва илмий фаолиятларини бирлаштиришлари […]

2017 йилнинг 10 ноябридан “Open Data Challenge” танлови иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади. “Open Data Challenge”  – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган. Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Curtin University” (Австралия) вакиллари таълим ҳамда ахборот технологиялари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисида келишиб олишди. IUT ва “Curtin University” ахборот технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар борасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев: “Биз Австралиянинг етакчи университетларидан бири билан ҳамкорлик қилишдан […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (My2.gov.uz)да юридик шахслар учун ташқи савдо шатрномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида интерактив хизмати ишга тушди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали […]

Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та  университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]

7 ноябрь куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” “Туризм тармоғини ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказди. Семинар ишида туризм саноати ва ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамда Марказ резидентлари иштирок этишди. Ўзбекистон раҳбарияти туризм соҳасини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Мазкур саноатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти […]

Қандай қилиб ўз корхонангизнинг инфратузилмасини бошқаришни таъминлаш мумкин? Муаммолар ва кутилмаган ҳодисалар ҳақида имкон қадар тез хабардор бўлиш учун нима қилиш керак? “Ҳужумларни/таҳдидларни” қандай қилиб аниқлай олишимиз ёки олдиндан тахмин қилишимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавобни 9 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг “Kizilkum Gold” конференц-залида «Ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашув» мавзусига бағишланган халқаро конференция давомида […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди. Ҳужжат Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси бошлиғи Қобул Бердиевлар томонидан имзоланди. Келишувнинг мақсади: таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда, шунингдек, бошқа таълим соҳаларида […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар