Шанба, Aprel 27, 2024

“ICTWeek Uzbekistan 2017” ҳафталиги давомида кўп йиллик тажрибага эга “ай-тичи”лар, инновацион бизнес ташаббусчиларидан тортиб талаба стартаперлар, ўзини кейинги Возняк ёки Жобс деб тасаввур қиладиган ғайратли ёшларни кўриш мумкин эди. Интернет орқали одамларга улашаётган контенти, лойиҳалари ва эришаётган ютуқларини кузатганимиз, ICTWeek ҳафталигида INTV интернет телеканали тақдимоти билан қатнашган, асосан Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларидан таркиб топган […]

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1 август имтиҳонлари муваффақиятли ташкил қилинди. Имтиҳонлар 9 та объект: ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Юнусобод туманидаги мактаб биноларида ўтказилди. 2016 йил билан солиштирилганда бу йил ТАТУда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган. Жорий йилда ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Имтиҳонда абитуриентлар учун барча […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

Дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлашга мўлжалланган тизим «TETRASOFT GROUP» МЧЖ томонидан ишга туширилди. Ушбу тизим бир қатор имкониятларга эга, жумладан: дори воситаларини етказиб берувчилардан олинган ва қайтарилган мол ҳисобини қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш ва инвентаризация қилиш; қолиплари очилиб, доналаб сотилган дорилар ҳисобини ва муддати тугаган […]

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири – ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади. Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб […]

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 29 ноябрь куни “Open Data Challenge”  – очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича танловнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа муассасалар томонидан ташкил қилинди. “Open Data […]

Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябрь куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда «қайта мурожаат» тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар