Шанба, Sentabr 5, 2026

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва […]

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда. Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди. Ҳар йили 15 мингдан ортиқ абитуриент […]

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев таркибидаги делегация Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Сунья Чой хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, бакалавриат таълим […]

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Бакалаврликка ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш” лойиҳасини синовдан ўтказмоқда. Электрон хизмат ҳозирча Ягона давлат хизматлари порталида жорий қилинган. Абитуриентлар ҳужжатларни масофадан туриб 2017 йилнинг 15 июнидан 10 июлига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача тақдим этишлари мумкин. Ягона портал орқали ҳужжатларни тақдим этиш учун электрон рақамли […]

“Стартап ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи совриндорига айланган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари ўз стартап лойиҳалари устида ишлаш учун молиялаштириладилар. Танловнинг туман босқичи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши остида 3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. Танловда мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, […]

Янги уфқлар

Президентимиз томонидан таълим соҳасида жорий йилда қабул қилинган қатор қарорлар рақобатбардош етук мутахассисларни тайёрлашда таълим тизими сифатини юксалтириш, уни янги босқичга олиб чиқиш учун таълим тизимида бунга қадар кўрилмаган янги, кенг уфқларни очиб бермоқда. Мазкур ҳужжатлар таълим тизимининг энг катта бўғини бўлган касб-ҳунар тизими КХК  ўқувчиларини ўқитишда олий таълим тизими ўқитувчиларини бу жараёнга жалб қилиш, […]

Телекоммуникация ва ахборот технологиялари лойиҳалари бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналган “Huawei” компанияси мобиль қурилмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ўз брендини фаол равишда илгари сурмоқда. Хусусан, компания инновациявий қарашларидан оғишмаган ҳолда таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари соҳаларида ўз лойиҳа ва ишланмаларини таклиф қилиб келмоқда. Мисол учун, компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлган «Электрон таълим» (e-Learning), Ўзбекистоннинг 80 […]

2017 йилнинг 10 ноябридан “Open Data Challenge” танлови иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади. “Open Data Challenge”  – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган. Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий […]

Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та  университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]

Фестиваль-танлов ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганиш ҳамда техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида илк маротаба ўтказилди. Фестивалда «автомодель», «авиа-ракетамодель», «кемасозлик», «робототехника», «электрон ўйинчоқлар», «радиотехника», «электроника ва алоқа», «кино-видео ҳаваскорлик» йўналишларида яратилган ишланмалар кўриб чиқилди. Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 7000 нафарга яқин ўқувчилар 10 мингдан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашишди. […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар